1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тасвирда ҳикматлар

Ичимлик ичиш одоблари

16:26 / 10.04.2019 6755 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда бошқа нарсалар қатори, ичимлик ичиш бўйича ҳам юксак одоб намуналари жорий қилинган. Мазкур одобларга ният орқали амал қилган мусулмонлар ичимлик ила нафсларини қондириш билан бирга ажр ва савоблар ҳам оладилар. Қуйида сиз, азизларга ичимлик ичиш одобларидан баъзилари тақдим қилинади:

Ичимлик ичишдан олдин «бисмиллаҳ» айтилади.

Бу муборак лафзни айтиш барча ишларда муҳим бўлгани каби, мусулмон инсон учун ичимлик ичишдан олдин ҳам жуда зарурдир.

Ўнг қўл билан ичилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча яхшилик, эҳтиром, хайр маъносидаги бир нарсани олиш ёки бериш, ичиш, ейиш, кийиш, ювиш каби ишларни ўнг қўл билан қилар ва ўнгидан бошлар эдилар.

Умуман, Исломда яхшилик маъноси ўнг томонга боғлаб қўйилган. Аҳли жаннатлар «ўнг томон соҳиблари» дейилади. Бу дунёда яхши амаллар билан ўтган кишиларнинг номаи аъмоллари қиёмат куни ўнг томонидан берилади. Ҳатто намоздаги сафда имомнинг ўнг томонида туриш афзал ҳисобланади. Қолаверса, ҳадисда зикр қилинганидек, ҳар бир шарафли, яхшилик, поклик ва зийнат ишларини ўнг қўл билан қилиб, ўнгдан бошлашга тарғиб этилади.

Аксинча, чап тараф нохуш, нопок ишларга хос қилинган. Аҳли дўзахлар «чап томон соҳиблари» дейилади. Бу дунёда ёмон ишлар билан ўтган кишиларнинг номаи аъмоллари охиратда чап қўлларидан (томонларидан) берилади.

Бу кўрсатмаларга риоя қилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига риоя қилишдир, Ислом маданиятининг рамзларидандир. Кўпчилигимиз бу нарсаларнинг фарқига бормаймиз. Ҳамма нарсани аралаш-қуралаш қилаверамиз. Бу билан, аввало Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига, исломий одобларга хилоф иш қилган бўламиз. Қолаверса, Ислом маданиятидан хабардор кишилар ҳузурида ким эканимизни ошкор қилиб қўямиз.

Уч марта бўлиб-бўлиб, нафас олиб ичилади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик ичганда уч марта нафас олар эдилар ва: «Мана шу қондирувчироқ, безарарроқ ва сингувчироқ», дер эдилар».

Анас: «Бас, мен ҳам ичимлик ичганда уч марта нафас оламан», деди».

Идишнинг ичига нафасини урмайди.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бирортангиз ичса, идиш ичига нафас олмасин», дедилар».

Ичимлик ичаётган одам нафас олмоқчи бўлса, ичишдан тўхтаб, идишни оғзидан узоқлаштириб туриб, кейин нафас олади. Сўнгра яна ичишни давом эттиради.

Ичимлик ўтирган ҳолда ичилади. 

Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичимлик ичишдан қайтарганлар. Фақат замзам сувини қиблага юзланган ҳолда тик туриб ичса бўлади.

Ичимлик симириб ичилади.

Бир нафас билан сипқориш, хўриллатиб, турли овозлар чиқариб ичиш беодобликдир.

Ичимликни ўта тўйиб кетадиган даражада ичилмайди ва сув идишининг оғзидан ичилмайди.

Чунки бу нарса одобга мутлақо тўғри келмайди.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мешларнинг оғзидан ичишдан қайтардилар».

Ушбу уч ҳадисни Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Ичимлик ичмоқчи бўлган одам ичимлик сақланадиган идишдан қадаҳга (пиёлага) қуйиб олиб, сўнг ичиши лозим. Ҳар кимнинг умумий идишга оғзини қўйиб ичавериши табиатга ҳам, одобга ҳам, тиббий кўрсатмаларга ҳам тўғри келмайди.

Идишнинг учган жойидан ҳам ичилмайди. 

Чунки у жойга кир тўпланган бўлади.

Ичимликни ичиб бўлгандан кейин Аллоҳга ҳамд айтилади.

Шунда инсонларга мазали, покиза, шўр бўлмаган, зилол ва чанқовни босадиган сувни ато этиб қўйган Аллоҳга шукр айтган бўлади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Туянинг ичишига ўхшаб, бир мартада ичманглар. Ик-ки марта, уч мартада ичинглар. Қачон ичсангиз, тасмия айтинг. Қачон ичиб бўлсангиз, ҳамд айтинг», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Ичимликни ичиб бўлган одам бошқа кишига бермоқчи бўлса, ўнг тарафидаги одамга узатади.

Тилла ва кумуш идишларда таом ейиш, ичимлик ичиш, мой ёки хушбўй суртиш эркак ва аёллар учун ҳаромдир. Шунингдек, тилла ёки кумуш қошиқда таом ейиш, шундай қадаҳда ичимлик ичиш, тилла ойна, қалам, сиёҳдон кабиларни ишлатиш ҳам мумкин эмас. Тилла ёки кумуш идишга солинган таомни чинни идишга ўтказиб олиб еса бўлади.

Ичимлик қуйиб берган кишининг ўзи охирида ичади.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қавмнинг соқийси ичишда уларнинг охиргисидир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ, деган.

Одоб бўйича бир қавмга соқийлик қилиб, сув ва бошқа чанқовбосди ичимликлар тарқатиб турган киши ўзи охирида ичади. Олдин меҳмонларнинг хизматини қилиб, савобни тўлиқ олгач, сўнгра бемалол ўзи ичса бўлаверади. Таом улашиш билан машғул дастурхончи ҳам шундай қилади.

«Ижтимоий одоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Инсон табиатида маданийлик, одамларга аралашиш, улар билан муносабат ўрнатишга мойиллик мавжуддир. У ўзига ўхшаган инсонлар билан учрашиш, дўстлашиш, жамланиш, давоми...

3712 16:00 / 18.05.2022
Цивилизациялар энциклопедиясиrdquo муаллифи Вилл Дюрант айтади .Агар биз нуфузли шахсиятларнинг буюклигини унинг одамларга бўлган таъсирига қараб баҳолайдиган давоми...

4379 08:00 / 19.10.2022
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво давоми...

7643 10:02 / 07 март
Жамоат намози ўқиш учун масжидга келган одам сафлар орасида у ёқбу ёққа юриши, одамларнинг елкаларини туртиб ўтиши мумкин эмас.Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу давоми...

23747 11:40 / 07.06.2019
Аудиолар

121341 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42849 14:35 / 11.08.2021