1445 йил 20 зулқаъда | 2024 йил 28 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

38-боб. Насабларингизни ўрганинг, у орқали силаи раҳм қиласиз

11:30 / 27.04.2019 1998 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Насабларни ўрганиш, қариндош-уруғларни аниқлаш, она тарафдан, ота тарафдан қариндошлик қаергача бориб етади, бир-бирига қандай уланади – буларни пухта билиб олиш натижасида силаи раҳм қилиш жуда осон ҳолга келади.

72. Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилинади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг минбарда туриб шундай деяётганларини эшитдим:

«Насабларингизни ўрганинг, сўнгра (унга қараб) қариндошларингизга силаи раҳм қилинг. Аллоҳга қасамки, киши билан биродари орасида гап ўтиб қолади. Агар улар насабларини билишганида, уни беҳурмат қилишдан сақланган бўлишарди».

Шарҳ: Яъни бир одам бошқа бир одамга қариндош эканини билмай туриб, бирор ёмонлик қилиб қўйиши мумкин. Лекин «қариндош» деган тушунча бўлса, қариндошим экан деб, ёмонлик қилмайди. Шунинг учун қариндошларни аниқлаб, билиб олиш керак.

Исломда аслида ҳеч кимга ёмонлик қилишга тарғиб йўқ. Лекин банданинг одати шу – қариндошга бошқачароқ, илиқроқ муносабатда бўлади. Шунинг учун насаби қаерга бориб тақалади, ким қандай қариндош бўлади – буларни аниқ билиб олса, жуда яхши бўлади. Бу нарса ҳатто оддий инсоний муносабатларга – юмшоқ гапириш, юмшоқ муомалага ҳам таъсир қилар экан.

Ҳар бир киши ўз насабини ва у орқали қавм-қариндошини яхшилаб ўрганиб бориши яхши иш ҳисобланади. Кўпгина мусулмон халқлар айнан қариндошларини яхши таниб, уларга силаи раҳм қилиш ниятида авлодларининг тарихини ўрганиб келганлар. Уларнинг бу борада авлоддан авлодга ўтиб келаётган силсилалари ҳам бор.

Бошқалар ҳам бу ишга аҳамият берсалар, ушбу ривоятда кўтарилган масалага амал қилинган бўлади.

73. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Насабларингизни ёдлаб олинг, шунда қариндошларингизга силаи раҳм қиласизлар. Раҳм (қариндошлик) яқин бўлса, гарчи у узоқ бўлса ҳам узоқлик йўқ. Раҳм узоқ бўлса, гарчи у яқин бўлса ҳам яқинлик йўқ. Қиёмат куни ҳар бир раҳм ўз соҳибининг олдига келади. Агар у силаи раҳм қилган бўлса ҳам гувоҳлик беради, силаи раҳмни узган бўлса ҳам гувоҳлик беради».

Шарҳ: Бир одам иккинчи одамга узоқроқ қариндош бўлса ҳам, насаб маълум бўлса, шу нарса уларни яқинлаштиради. Аксинча, қариндошлик бўлмаса ҳам, одамлар бир-бирига жуда яқин бўлиб кетган бўлса, бунинг силаи раҳмга даҳли йўқ бўлади.

Ҳар бир раҳм қиёмат куни ўз эгасининг олдига келади. Агар банда силаи раҳм қилиб юрган бўлса, раҳм Аллоҳ таолонинг ҳузурида «Бу банданг силаи раҳм қилган», деб унинг фойдасига гувоҳлик беради. Агар банда қариндошлик алоқаларини узиб юрган бўлса, раҳм Аллоҳ таолонинг ҳузурида «Бу банданг қариндошлик алоқаларини узган, силаи раҳм қилмаган», деб унинг зарарига гувоҳлик беради.

Шунинг учун ҳар бир киши ўз қариндошларини яхшилаб билиб олиши, билмаса, оталаридан, катталардан сўраб-аниқлаб, алоқаларни яхши йўлга қўйиб олиши марғуб ишдир.

Бу нарса арабларда жуда яхши йўлга қўйилган. Улар қадимдан аждодларининг силсилаларини ёддан билиб келишади. Бизда ҳам, айниқса Қозоғистонда бу нарса анчагина йўлга қўйилган. Буни таассуб маъносида эмас, бировни паст кўрсатиб, ўз насабини кўтариш учун эмас, балки Исломда ўз қариндошларини таниб олиб, уларга яхшилик қилиш, уларнинг ҳаққини поймол қилмаслик учун эҳтиёткорлик юзасидан қилиш керак.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломий адабиётда ва халқ орасидаги диний сўзлашувда ҳам .силаи раҳм, истилоҳи ишлатиб келинади. Аслида бу бобдаги .раҳм, сўзи биздаги .бачадон, сўзининг ўрнида давоми...

3095 15:00 / 08.02.2019
Энди қўл остидагилар билан муомала одоби ҳақидаги таълимотлар билан танишамиз. Бу ерда бир нарсага алоҳида эътибор беришимизга тўғри келади. Ушбу масалага оид давоми...

1365 15:09 / 05.04.2020
Муҳаммад ибн Али ибн Ҳанафийядан ривоят қилинади.Яхшиликнинг мукофоти, албатта, яхшиликдан бошқа нарса эмас,. У яхшига ҳам, ёмонга ҳам ёзилган,, деди,.Қуръони давоми...

2236 11:02 / 04.01.2020
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мусулмонларнинг уйлари ичида энг яхши уй етимга яхшилик қилинаётган уйдир. давоми...

1855 15:30 / 05.02.2020
Аудиолар

122091 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43456 14:35 / 11.08.2021