1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тасвирда ҳикматлар

Яқинларга уй ишларида ёрдам беринг!

16:00 / 29 февраль 1256 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилик эркаклар уй юмушларини ўзидан паст бўлган бир нарса деб билишади. Баъзи эркаклар эса агарда аёлига ёрдам берса бу уларнинг мавқеига ва обрўсига путур етказади деб ўйлайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўз кийимларини ўзлари ямаган пайтлари, ковушларини тузатган пайтлари ва бошқа эркаклар ўз уйида қиладиган турли ишларни қилардилар».

(Имом Аҳмаднинг Муснаддаги ривояти, 6/121, Саҳиҳул Жомеъ, 4927)

Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилишлари ҳақида сўралганда, у киши фақат кўрганлари ҳақида гапириб берардилар.

Бошқа ривоятда шундай деганлар: «У киши соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай бошқа одам каби эдилар: кийимларини тозалар эдилар, қўйларини соғар эдилар ва ўз юмушларини ўзлари бажарар эдилар».

(Имом Аҳмаднинг Муснаддаги ривояти, 6/256; Ас-Силсилатус Саҳиҳа, 671).

Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилганлари ҳақида сўралганда: «Оилалари тўғрисида ғамхўрлик қилар эдилар, намоз вақти кирганда, намозга чиқар эдилар», - деб жавоб берганлар.

(Бухорий ривояти, Фатх, 2/162).

Агар биз юқоридагиларни амалда бажара олсак уч нарсага эга бўламиз:

– Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибратларига эргашган бўламиз.

– Биз аҳли аёлимизга ёрдам берган бўламиз.

– Биз ўзимизни гердайган эмас, балки хоксорроқ ҳис қилар эдик.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Fассолнинг ишончли, омонатдор, ғусл ҳукмларини яхши биладиган шахс бўлиши мустаҳабдир. Fассол ва у билан бирга маййитни ювишда иштирок этадиганлар кўзларини давоми...

6605 16:48 / 20.07.2022
.Таълим, бир нарсанинг ҳақиқатини батафсил ва яхшилаб билдириш маъносини англатади. .Таълим бериш,, .дарс бериш, ва .ўргатиш, сўзларининг маънолари бирбирига яқин давоми...

7972 09:00 / 26.05.2022
Исломда ижтимоий алоқалар ҳақида сўз кетганда, қўшничилик алоқаларига катта аҳамият берилади. Ушбу алоқаларни гўзал тарзда олиб бориш ҳақидаги таълимотлар давоми...

6223 14:45 / 26.03.2019
Инсон табиатида маданийлик, одамларга аралашиш, улар билан муносабат ўрнатишга мойиллик мавжуддир. У ўзига ўхшаган инсонлар билан учрашиш, дўстлашиш, жамланиш, давоми...

3678 16:00 / 18.05.2022