Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Маййитга жаноза ўқишнинг шартлари | Фиқҳ дарслари (271-дарс)

19:00 / 29 февраль 820 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаноза ўқувчига худди намоз ўқувчига қўйилган шартлар: ислом, ақл, сатри аврат, таҳоратли бўлиш, бадан, кийим ва маконда нажосат бўлмаслиги, қиблага юзланиш ва ният кабилар шартдир. Шу билан бирга:

1. Маййит мусулмон бўлиши шарт.

2. Маййитнинг жасади ёки жасадининг аксари бўлиши шарт.

3. Маййит намоз ўқувчининг олдига қўйилган бўлиши шарт.

Ҳанафий мазҳабида ғойибга жаноза ўқиш йўқ. Бирор нарсанинг, мисол учун, уловнинг устидаги маййитга ҳам жаноза ўқилмайди. Имомнинг орқасида турган маййитга ҳам жаноза намози ўқиб бўлмайди.

4. Аввал ҳаёт бўлиши шарт. Ўлик туғилган болага жаноза ўқилмайди.

5. Маййит пок бўлиши шарт.

Ювилмаган ёки таяммум қилдирилмаган маййитга жаноза ўқиб бўлмайди.

6. Ҳанафий мазҳабида шаҳидга ҳам жаноза ўқилади.

Жаноза намозининг вақти

Маййитга кун чиқиш, кун ботиш ва кун қиёмда бўлган пайтда намоз ўқиб бўлмайди. Шунингдек, бомдод намозидан кейин, то қуёш чиқиб бўлгунча ва аср намозидан кейин, то қуёш ботиб бўлгунча ҳам мумкин эмас.

Жанозани тўрт киши кўтариши суннатдир. Аввал тобутнинг ўнг тарафининг олдидан, кейин ортидан ўнг елканг ила кўтаришинг, сўнгра худди шундай қилиб чап тарафинг ила кўтаришинг керак.

Жанозани кўтарганда лўкиллатмасдан, тез юрадилар. Унинг ортидан юриш маҳбубдир. Тобутни ерга қўймасдан олдин ўтириш макруҳдир.

Қабрни лаҳад қилиб қазилади. Унинг ичига маййитни қибла томонидан киритилади. Уни қўювчи «Бисмиллаҳи ва алаа миллати Расулиллаҳи», дейди. Уни қиблага юзлантирилади.

Тўртинчи фарз – маййитнинг дафни

 Ҳар бир маййитни жон берган еридаги қабристонга дафн қилиш мандубдир. Бир ёки икки мил масофага олиб бориш ҳам жоиз.

Маййитни ювиб, кафанлаб бўлгандан кейин тобутга чалқанча қилиб ётқизилади.

Тобутни тўрт тарафидан кўтариш суннатдир. Тобут кўтармоқчи бўлган одам маййитнинг бош тарафидан чап дастани ўнг елкасига қўйиб, ўн қадам юради.

Кейин орқага ўтиб, тобутнинг орқа чап дастасини ўнг елкасига олиб, ўн қадам юради.

Сўнгра бошқа тарафдан ҳам чап елкаси ила аввалги тартибда кўтаради. Тобутни ўта эҳтиром билан кўтарилади.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола . ,. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Зинҳор аёл эркакка, аъробий муҳожирга ва фожир давоми...

2912 19:00 / 04.08.2022
Намозни жамоатда ўқиш суннати муаккада эканига далиллар . ,. . . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2188 19:00 / 28.07.2022
Аммо ейиладиган қушнинг ахлати покдир. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устига кабутар тезак ташлаганда, тош билан артиб ташлаб, намоз ўқиган. Худди шундай ҳолат Ибн давоми...

3550 13:00 / 01.04.2021
. . . . . . . Киши фарз намозни бошлаганидан кейин ўша намозга иқома айтиб қолинса, агар биринчи ракъатга сажда давоми...

1602 19:00 / 12.05.2023