1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қилма

09:30 / 08 март 4590 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

23 ёшли, оёқлари туғма шoл, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди. Орқасига йирингли яра тошган экан.


Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан эса кесиб, йирингини тозаладим.
Кейин ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.


Жуда ҳам хушчақчақ йигит эди. Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.
– Сен туғма шолмисан? - дедим.
– Ҳа, дея жавоб берди.
– Демак ҳеч юрмадинг, югурмадинг, ўйнай олмадинг шундайми? - дедим.


Йигит саволимни эшитмаганга олди.
Мен ҳам бўш келмадим. Бу сафар мўлжални аниқ олдим.
– Ҳамма арзимаган нарсалар учун қаттиқ асабийлашади, масалан, телефоним эски, бузуқ дейди.


Эрим билан тортишдик дейди. Хотиним аразлайверади, дейди.
Нархлар қиммат дейди.
Болам йиғлоқ дейди. Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.
Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди. Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан, - деб гапимни тугатмасимдан, йигит:
«Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг», дея хонамдан чиқиб кета бошлади.
Мен яна бўш келмадим.
Сабабини сўрадим.
Шунда йигит мени ҳайратлантирган жавобни берди:
– Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.
Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади. Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти. Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман. Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман. Унинг тақдирини айбламайман. Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман, - деди


Ҳаётим давомида беш мингта жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади. Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди. Биринчи марта касал эмас, ҳаяжондан мен титраётган эдим. Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим. Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман:
«Туғма шол, ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи қилма!»


Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман. Асл бечора ўзим эканман…

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зилзила, ер силкиниши Аллоҳ таолонинг белги, оятларидан бири бўлиб, бандаларга охиратни эслатиш, аламли азобдан огоҳлантириш ва уларга заифликларини сездириб давоми...

4269 22:19 / 21.03.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга давоми...

1468 11:08 / 26.06.2021
Ризқдаги тангликдан шикоят қиламиз. Қанча одамлар нафас олишдаги тангликдан қийналадилар.Тўполончи бўлса ҳам болаларимиз бор. Қанча одамлар фарзандсизликдан давоми...

1942 14:00 / 08.10.2021
Улкан бир кеманинг двигателида носозлик юз берди. Кема эгалари кемасоз мутахассисларни чақирдилар. Лекин бирорта кемасоз носозлик қаерда эканини аниқлай олмади. давоми...

860 16:00 / 12.07.2023