Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Пайғамбарларни юбориш тавҳидни баён қилиш учун бўлган | Ақийда дарслари (268-дарс)

19:00 / 11 март 890 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Барча пайғамбар алайҳиссаломлар тавҳидни баён қилиш учун, Аллоҳнинг фардлигини аён қилиш учун келганлар. Шунинг учун ҳам уларнинг гаплари «Лаа илаҳа иллаллоҳ» калимаси устида жам бўлиб, ҳужжатлари шунга қаратилган. Улар ўз умматларини «Лаа мавжуда иллаллоҳ» (Аллоҳдан ўзга мавжуд йўқ) демоққа чақиришга амр қилинмаган, балки улар Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқлигини изҳор қилишни қасд қилганлар.

Бу эса мушрикларнинг гумони ва хаёлига раддия бўлган. Чунки у мушриклар Аллоҳ ҳикоя қилганидек:

ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ

«Мана шулар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» дерлар» (Юнус сураси, 18-оят).

Шунингдек:

ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ

 

«Уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», дерлар (Зумар сураси, 3-оят).

Шу билан бирга, Аллоҳнинг тавҳидига далолат қилган нарсалар Унинг мавжудлигига ҳам далолат қиладилар.

Шунинг учун ҳам мавжудлик далилларини алоҳида очиқлаб келтиришга ўрин қолмаган.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг мустафо бандаси, мужтабо набийси ва муртазо Расулидир. Шарҳ Билингки, мустафо, мужтабо ва муртазо давоми...

4001 23:05 / 02.12.2016
Дўзах Аллоҳ таоло кофир, мунофиқ ва осийлар учун тайёрлаб қўйган ва уларга азобndashуқубатлар бериладиган макондир. У ҳам жаннат каби халқ қилинган, унинг давоми...

6806 02:48 / 02.12.2016
Аввал Аллоҳга иймон ҳақида сўз юритайлик..Аллоҳнинг борлигига ишонаман,, дейиш билан иш битмайди. Аллоҳга иймон келтиришни тафсилоти билан билиш лозим. Аллоҳ давоми...

5149 16:05 / 04.11.2019
9. Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар бўлишларидан олдин жинлар осмондаги фаришталарнинг гапини ўғриликча эшитиб олиб, инсонлардан бўлган ўз яқинларига етказиб давоми...

1853 00:00 / 30.11.2022