1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Европаликлар ва юнон фалсафаси

11:50 / 15 март 1693 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европада қадимги юнон ва рим мафкурасини қайта тиклаш, динни бутунлай инкор қилиш йўлидан кетилди.


Юнонлар истеъдодли уммат бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Улар ўта зеҳнли, ақлли ва илмли бўлганлар. Дунё халқлари ичида илм, маърифат ва адабиётда пешқадам бўлганлар. Айниқса, фалсафада ҳаммадан олдинда бўлганлар. Уларнинг мафкураси қуйидаги йўналишларда бўлганини барча олимлар яхши билади;
- Ҳис қилинадиган нарсаларгагина ишониш, ҳис қилинмайдиган нарсаларга эътибор бермаслик. Бир сўз билан айтганда моддапарастлик.
- Диндорлик ва тоаткорлик маъноси озлиги.
- Бу дунё ҳаёти ва унинг зебу зийнатига қаттиқ берилиш.
- Маҳаллийчилик.


Ушбу хусусиятларни жамлаб бир сўз билан айтганда, моддапарастлик, дейишимиз мумкин.
Мазкур моддапарастлик хусусияти юнонларнинг маданияти, илми, фалсафаси, адабиёти ва динида балқ уриб туради. Юнонлар Аллоҳ таолонинг сифатларини ўзларининг моддапарастлик хусусияти асосида тасаввур қила олмай ҳайкаллар ва ибодатхоналардаги сувратлар орқали ифода қилишга ўтганлар. Уруш худоси, раҳмат худоси, ризқ худоси ва бошқа худолар... 


Римликлар мазкур соҳаларнинг баъзиларида юнонларнинг шогирдлари ҳисобланади. Улар куч-қувват, аскарлик, давлат тузимида моҳир бўлганлар ва ҳаммадан ўзганлар. Аммо илм-маърифат, фалсафа ва адабиётга ўхшаш соҳаларда оқсоқ бўлганлар. Айниқса диний соҳада римликлар жуда ҳам заиф бўлганлар. Улар дунё ишларига дин мутлақо аралашмаслиги керак деган хаёлда бўлганлар. Бу борада Сисеро қуйидагиларни айтади:
«Артистлар театрларда илоҳларнинг дунё ишларига дахли йўқлиги ҳақидаги байтларни қўшиқ қилиб айтишганда одамлар ҳузур қилиб эшитар эдилар».


Роҳиб Агустин айтади:
«Бутпараст римликлар илоҳларига ибодатхонада топинар ва театрларда уларни масхара қилар эдилар». (Абулҳасан Надавийдан олинди).


Европанинг уйғониши айни ўша юнон фалсафасидаги ақлни ҳаддан ташқари улуғлаш, Аллоҳ таолони унитиб, инсонни борлиқдаги марказий ҳақиқат деб билиш йўлидан кетилди. Ана ўша йўл ва унинг давоми билан европаликларнинг ўзларидан олинган иқтибослар орқали танишайлик:
“Уйғониш даври Италияда бошланиб, унинг илк аломатлари XIII ва XIV асрларда (Пизано, Джотто, Орканья ва бошқа оилалар фаолиятида) бўй кўрсата бошлаган бўлсада, у XV асрнинг 20-йилларига келиб тўлиқ намоён бўлди. Франция, Германия ва бошқа мамлакатларда бу ҳаракат анчайин кеч бошланди. XV аср якунига келиб у ўзининг энг гуллаган даврига кирди. XVI асрда Уйғониш ғоялари инқирозга юз тутган пайтда, маньеризм ва барокко юзага келди.


Шаҳарларда фаолияти черковларнинг назоратидан холи бўлган фан ва санъатга бағишланган дунёвий марказлар вужудга кела бошлади. Янги дунёқараш антик  (қадимги римликлар ва юнонлар) дунёсига мурожаат этиб, унда гуманистик, нозоҳидлик муносабатлари намуналарини топгандай бўлиб, у томон юз бурди. 


15 аср ўрталарида китоб чоп этишнинг ихтиро қилиниши бутун Европа бўйлаб антик мерос ва янги қарашларнинг оммалашишида муҳим роль ўйнади. 


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўрта аср Оврупосида полизлар мавжуд эди, аммо айнан мусулмонлар боғларни хордиқ чиқариш ва осойишталик маскани сифатида қабул қилганлар. Ва бундай турдаги илк давоми...

1589 11:37 / 13.07.2020
Мусулмон давлатида яшаётган иймонлиИсломли кишилар Аллоҳнинг ер юзидаги халифалари ҳисобланадилар. Улар ер юзида адолат ўрнатиш, зулмни кўтариш, ҳамма ёқда давоми...

1957 13:40 / 22.07.2019
У чиндан ҳам ўз ишининг устаси эди. Аммо оиласи катталашиб, эҳтиёжи ортиб боргани касбини ўзгартириши кераклигини ўйлаб қолди. Ишлаб турган жойидан бўшаса, қўлига давоми...

2573 11:00 / 03.02.2021
.Зулматли асрлар,ни бошидан кечираётган зулматли ҳудудларга бир учи туташиб турган мусулмон ўлкалари ҳудудларининг барчаси Ислом нури билан порлаб турган давр. давоми...

2014 11:05 / 24.12.2019
Аудиолар

121353 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42859 14:35 / 11.08.2021