1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (саккизинчи мақола)

14:55 / 22 март 1046 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.


Ваболарни даволаш
Олимларнинг таъкидлашича, юқумли эпидемик касалликни йўқ қилишнинг идеал усули - инфекцияга чалинганликда шубҳа қилинган, касалланган ёки ҳатто соғлом одамларни ушлаб туриш (карантинга олиш) ва касаллик даволанмагунча уларни изоляция қилишдир. Бу тиббий ҳақиқат ўн тўрт аср олдин маълум эмас эди, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳақиқатга ишора қилиб, эпидемия ҳақида марҳамат қилганлар.


عن أُسَامَةَ بْن زَيْدٍ رضي الله عنهما قال : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ( الطَّاعُونُ رِجْزٌ أَوْ عَذَابٌ أُرْسِلَ عَلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ أَوْ عَلَى مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ ، فَإِذَا سَمِعْتُمْ بِهِ بِأَرْضٍ فَلَا تَقْدَمُوا عَلَيْهِ ، وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ وَأَنْتُمْ بِهَا فَلَا تَخْرُجُوا فِرَارًا مِنْهُ) رواه البخاري و ومسلم 


Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вабо бало ёки азобдир. Уни Бани Исроилга ёки сиздан олдин ўтган кимсаларга юборилган эди. Қачон унинг бирор ерда пайдо бўлганини эшитсангиз, у ерга бормангиз. Агар у сиз турган ерда воқеъ бўлса, ундан қочиб у ердан чиқмангиз», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Бу ҳадис Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг элчиси эканликларига гувоҳлик бермайдими?!
(Давоми бор)


Абдуддоим Каҳел мақоласи ва бошқа манбалар асосида
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ер сайёраси туяқуш тухуми шаклида. Буни Қуръони Каримда аниқ баён қилинган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилдиrdquo давоми...

2109 14:00 / 15.12.2023
Бурун ажойиб тарзда яратилган аъзо бўлиб, ичида устмауст жойлашган мугуз пластинкалар бор. Ҳаво ўша пластинкалар орасидан узоқ масофани босиб ўтади. давоми...

5866 20:10 / 26.03.2019
Арабча матнларда .алҳабба ассавдаа, номи ила зикр қилинган нарсани биз сўзмасўз .қора дона, шаклида таржима қилдик. Чунки ушбу .қора дона, нима экани ҳақида давоми...

11143 12:19 / 06.12.2018
Она қорнидаги ҳомиланинг ривожланиши, ўсишига ҳомила ипи сабаб бўлади. Ҳомила ипининг узунлиги ўртача 50 см бўлади. Ушбу ипнинг ичида учта тешик бор. Улардан давоми...

1965 15:00 / 03.01.2021