1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Шаввол ойининг фазилати

11:15 / 18 апрель 1045 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Шаввол ойида никоҳ тўйини ўтказиш яхши саналган ишдир», дедилар. («Саҳиҳи Муслим» шарҳидан).

Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:

«У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар. У зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ?», дедилар. Оиша (қариндош) аёлларининг тўйи шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳларида Оиша розияллоҳу анҳодан юқоридаги шаввол ойи борасидаги ҳадисни зикр қиладилар ва асҳобларимиз шаввол ойида никоҳни мустаҳаб санаб, ушбу ҳадисни далил келтиришади, дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳу бу сўзлари ила баъзи одамлар жоҳилият даврида шаввол ойида уйланиш ва турмушга чиқишни кариҳ санашларини рад этганлар. Чунки бу иш ботил ва асли йўқдир ва жоҳилият қолдиқларидандир, дея баён қиладилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Заҳмат чекмасанг, таълим ололмайсан.

2767 06:30 / 12.08.2018
Ким кун бўйи табассум қилишга ҳақлиман деб билмаса, кўзларини ўн дақиқага юмсин. Шунда ёруғликни кўришнинг ўзи табассум қилишга ҳақли бўлади

2634 08:30 / 28.03.2018
Болалигингда касал бўлиб қолсанг, доктор .Сени нима безовта қиляпти, деб сўраса, онангга қараб, жавобни унга ҳавола қилар эдинг, чунки сен ҳис қилган нарсани онанг давоми...

1911 11:54 / 10.11.2018
Ҳаёт ўзининг мазасини йўқотгани йўқ. Уни қандай тотишни унутиб қўйдик, холос.

2527 08:40 / 03.11.2017