1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Аллоҳ китоб орқали мени азиз қилди

12:26 / 11.10.2018 3097 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳйиддин Муҳаммад Аввома:

Аллоҳ таоло мени “Жавомеъул калим” (қисқа саҳиҳ ҳадислар) китобини ёзиш орқали бир неча ўринларда азиз қилди. Бир кун мен мана шу китобдаги ҳадисларни таҳрир, таҳриж* қилаётган пайтимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни туш кўрдим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга турли хил кўкатлар – кашнич, укроб, ялпиз ва ҳоказолар тўлдирилган халтачини инъом қилдилар. Бу ҳақиқатдан ҳам бир бахт эди! Отамга бу ҳақида айтганимда, у киши: “Иншааллоҳ бу хайрли хушхабардир. Сиз ихтиёр қилган ҳадислар ҳақиқатдан ҳам саҳиҳ ва уммат, ёшлар учун манфаатли бўлади”, деб башорат қилдилар.

Китобнинг қўлёзмаси ҳали нашриётда экан, Аллоҳнинг бу дунёдаги мукофоти ўлароқ, мен Маккаи Мукаррамага қараб йўл олдим. Каъбатуллоҳнинг ичига киришга муяссар бўлдим. Китобни қўлёзма ҳолида Каъбанинг ичига олиб кириб, унинг Аллоҳ таоло ҳузурида мақбул бўлишини, умматга, мусулмонларга манфаат беришини, китоб улар учун кўпдан-кўп фойдалар келтиришини тилаб дуо қилдим. Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда бу китоб дунёнинг жуда кўплаб тилларига таржима қилинди. Аллоҳ таоло мана шу китоб сабаб умматнинг, мусулмонларнинг илмларини зиёда қилсин.

 

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Муҳйиддин Муҳаммад Аввома
Таржимон
Исмоил Муҳаммад Содиқ
Мавзуга оид мақолалар
Яқин ўтмишда Суриянинг бош муфтийси шайх Аҳмад Куфтару ҳазратлари Ислом оламида рўза билан даволаш борасида анча шуҳрат қозонган эдилар. Айниқса, машҳур спортчи, давоми...

2353 09:00 / 24.06.2023
Ислом олами ғарбдан иш, ташкилотчилик ва интизом руҳини, ҳамда илмий изланиш ва техник тараққиёт услубларини ўрганиши керак. Лекин ғарб ҳаётга қарашлари, давоми...

1646 11:00 / 06.12.2021
Роже Гароди, Roger Garaudy 19132012 француз файласуфи, ёзувчиси ва сиёсий арбоби.Ёзувчининг қаламига мансуб китоблар дунёнинг 40дан ортиқ тилларига таржима қилинган, давоми...

1959 17:00 / 03.03.2022
Жеффери Ланг 1954 йилда туғилган. Америкалик математик, профессор. Католик оиласида туғилиб, ўсган. Ўн саккиз ёшигача атеист бўлган. Ўн йиллардан сўнг Қуръон билан давоми...

5406 12:05 / 05.10.2019